Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Навоийдаги савдо мажмуаси ёнаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВВ Матбуот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун, 6 май куни соат 05:15 да Навоий вилояти Кармана тумани “Арғун” МФЙ "Арғун шоҳ" кўчасида жойлашган савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида "112" тизими орқали ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 05:18 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:50 да қуршаб олинган ва 06:24 да бартараф этилган.
Ёнғинда савдо мажмуанинг 200 кв.м майдони ички қисми ҳамда маҳсулотлари ёнган. Ёнғинни бартараф этишга 6 та асосий турдаги ҳамда 1 та махсус турдаги техника жалб этилган.
"Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган", - дейилади хабарда.
Комментарии