• 12 198 sum
    -30.3
  • 14 241 sum
    -41.49
  • 157 sum
    0.61
  • BCA
    412 000 sum
  • Minimum wage
    1 271 000 sum
Uz
  • 12 198 sum
    -30.3
  • 14 241 sum
    -41.49
  • 157 sum
    0.61
  • BCA
    412 000 sum
  • Minimum wage
    1 271 000 sum
Общество 10 сентября 2025

Ўзбекистонда қоидабузар ҳайдовчиларни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш таклиф этилди

Агар ҳайдовчи бир ой ичида 10 марта тезликни оширса, қизил чироқдан ўтса ёки қарши йўлга чиқса, уни 6 ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда.

410
0

Ички ишлар вазирлиги қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан жазони кучайтиришни таклиф этмоқда (манба).

Лойиҳада таъкидланишича, айрим ҳайдовчиларнинг ҳаракат қоидаларига риоя этмаслиги — хусусан, қарши йўлга чиқиши, светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмаслиги ёки белгиланган тезликдан ортиқ ҳаракатланиши — оғир оқибатли ЙТҲларнинг кўпайишига олиб келмоқда.

Шунингдек, ҳайдовчиларнинг қоидаларга бефарқ муносабати, ҳаракат маданиятига амал қилмаслиги ва бошқа йўловчиларга ҳурматсизлик кўрсатиши ҳолатлари ҳам кундан-кун ортиб бораётгани қайд этилган.

Таклифга кўра, агар ҳайдовчи бир ой ичида 10 марта қуйидаги қоидабузарликларни содир этса:

  • тезликни 40 ёки 60 км/соатдан ортиқ оширса;
  • тақиқловчи светофор чироғига ёки назоратчининг тақиқловчи ишорасига қарамай йўлни кесиб ўтса;
  • ПЙҚга зид равишда қарши йўлга чиқса ёки бошқа йўловчиларни хавф остига қўйиб, аварияли ҳолат яратса,

у ҳолда охирги қоидабузарлик учун қўшимча тартибда 6 ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилади.

Вазирликнинг таъкидлашича, қонуннинг қабул қилиниши ҳаракат қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлайди ва оғир оқибатли ЙТҲларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Лойиҳа муҳокамаси 25 сентябргача давом этади.

410
0

Comments

Popular news

See more