Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳароратининг -10 даражагача тушиши кутилмоқда

Шанба куни республика бўйича ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлади.

187views0replies
0

UzNews.uz / Юрий Кин

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 21 январь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуёшли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда, Сурхондарё вилоятида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати +7…+12 даража, шимолда -3...+2 даража атрофида бўлади.
Эртага, 22 январь куни совуқ антициклон республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ўзбекистонда булутли ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, республика бўйича ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлади, тоғли ҳудудларда қор ёғади, ҳарорат кундузи 0...+5 даражадан ошмайди.
21-22 январь кунлари совуқ фронт ўтишида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Якшанба кунига ёғингарчилик тўхтайди, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида бироз ёғингарчилик сақланиб туради. Кечаси совуқ кучаяди ва 0...-5 даража, шимолда -5…-10 даража атрофида бўлади, кундузи ҳаво ҳарорати +3…+8 даражани ташкил этади.
Дам олиш кунлари циклон таъсирида туман ҳосил бўлади кўринувчанлик ёмонлашади.
187views0replies
0

Изоҳлар