Излаш
RUUZ

Криминал

Навоийда таркибида олтин бўлган тошларни ўғирлаган шахслар ушланди

Улар ўз уйларига руда тошларини майдалашга мўлжалланган мосламалар ўртаниб, яширин "лаборатория" очишган.

313views0replies
0

Навоий виляоти ИИБ

Навоийда таркибида олтин моддаси ва бошқа қимматбаҳо металлар бўлиши мумкин бўлган руда тошларини майдалашга мўлжалланган тош тегирмон мосламаларини уйига ўрнатиб, яширин равишда фаолият юритиб келаётган бир қатор фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Пахтачи тумани 24 ёшли Қ.Ж.нинг уйидан таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда тошларни майдалашга мослаштирилган 1 дона двигателли тош тегирмони, 24 дона қопларга солинган ҳар бирининг оғирлиги 10-15 килограммдан руда қумлари топилган.
Шунингдек, туманнинг Хайит Элбеги маҳалласида яшовчи 42 ёшли А.У. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда молхонаси ичига ўрнатилган руда тошларни майдалашга мўлжалланган 1 дона двигателли тош тегирмон, 1 дона двигателли таркибида руда тошларни майдалашга мослаштирилган драбилка, 8 дона руда қумларни ювишга мослаштирилган тунука тарнов, 18 та оқ полителин қопларга солинган ҳар бирининг тахминий оғирлиги 30-35 килограммдан бўлган руда қумлари, 7 дона оқ полителин қопларга солинган ҳар бирининг тахминий оғирлиги 30-35 килограммдан бўлган руда тошлари, Нива русумли автомобили ичидан умумий оғирлиги 650 килограмм бўлган руда тошлари борлиги аниқланди.
Бундан ташқари, Пахтачи тумани Бўстон маҳалласида яшовчи Т.Л. нинг дала ҳовлиси кўздан кечирилганда, шу каби фаолият учун мўлжалланган 1,5 метрли жами 12 дона темир тарновлар, 2 дона тунука оҳир, 2 дона тахминан 100 литр сиғимга эга руда қумлари солинган қозонлар, 11 дона ҳар-хил сиғимга эга бўлган, елим идишлар, 170 дона қопларга солинган ҳар бирининг тахминий оғирлиги 20-25 килограммдан бўлган руда қумлари, 350 дона қопларга солинган ҳар бирининг тахминий оғирлиги 15-20 килограммдан бўлган руда тошлари борлиги аниқланиб холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
313views0replies
0

Изоҳлар