Излаш
RUUZ

Жамият

"Мен Саида Мирзиёеванинг фикрига қарши эмасман" — Амира Рашидова узр сўраб чиқди

Sevimli телеканали бош продюсери Амира Рашидова эфирга кетган беҳаё саҳна бўйича ёзган пости нотўғри талқин қилинаётганини маълум қилди.

818views0replies
0

Instagram

Аввалроқ, Sevimli телеканали раҳбари Амира Рашидова ўзининг Instagram'даги саҳифасида "Сабрия" сериалига қилинган танқидларга жавоб бериб, сериални охиригача кўрмасдан хулоса қилмаслик кераклиги ҳақида ёзган эди. 
Шундан сўнг, Рашидова ёзган мазкур пости нотўғри талқин қилинаётганини маълум қилди.
"Инсоф ҳақида гапирмайман, чунки бундай одамларда у бўлмайди. Туҳмат қилишдан тўймайди, Худодан хам қўрқмайди бундайлар.
Ҳозир интернетга кириб қарасам, вазият жиддийлашган, ҳамма жойда мени Саида Мирзиёева билан баҳслашган инсон сифатида талқин қилиб, йўқ жойдан атрофимда муаммо туғдириляпти.
Кеча Саида Мирзиёеванинг фикрини ўқиганимда, мен постимни жойлаб бўлган эдим. Икки кун олдин кечаси АОКА расмий баёнот билан чиқди. Унга кура Sevimli телеканали орқали миллий сериал намойиш этиш чоғида ахлоқсизлик саҳналари мавжудлиги юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган материаллар жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди, деб экспертиза тайинланганлиги маълум бўлди. Эртаси куни Sevimliъга келиб, кун давомида баённома тузиш, юристлар билан гаплашиш, сериални бадиий кенгашда таҳлил қилиш билан вақт ўтказиб, умумий вазият юзасидан ўз фикримни билдиришим керак деб, пост ёздим.
Нима демоқчиман? Мен Саида Мирзиёеванинг фикрига қарши эмасман! У киши айтиб ўтган камчиликлар бор, буни тан оламан. Саида опанинг аёллар манфаатларини ҳимоя қилиши, уларга бераётган ёрдамини кузатаман ва ҳурмат қиламан. Англашилмовчилик учун хижолатдаман ва узр сўрайман. Шу сабабдан журналист ва блогерлардан илтимос қиламан: туҳмат, одамларни бир бирига асоссиз қарши қўйишни бас қилинг", - ёзади Амира Рашидова.
818views0replies
0

Изоҳлар