Излаш
RUUZ

Жамият

ЛГБТ ғояларини тарғиб қилган Миразиз Бозоровга жазо тайинланди

Бесоқолбозлик ғоялари билан чиқиш қилган блогерга суд ҳукми ўқилди.

887views0replies
0

UzNews.uz

2021 йил 21 январь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчи Тошкент шаҳрида 1991 йилда туғилган Миразиз Бозоровга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра Миразиз Бозоров ЖКнинг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми "г" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Мазкур ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, судланувчи ва жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришлари ёки прокурор томонидан протест билдирилиши мумкин.
887views0replies
0

Изоҳлар