Излаш
RUUZ

Криминал

Бухорода кадастр муҳандиси ва ҳокимлик ходими пора билан ушланди

Улар 50 гектар ерни бошқа шахсга сотмоқчи бўлиб, ундан пул талаб қилишган.

249views0replies
0

Фуқарога 50 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган муҳандис ва бош мутахассис ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Бухоро вилояти Давлат кадастрлари палатасининг Когон тумани филиали муҳандиси Ф.Х. ва туман ҳокимлиги бош мутахассиси С.Р.лар фуқаро А.нинг ишончига кириб пора беришга далолат қилиб, унга захирадаги ер майдонидан 50 гектарини ажратиб бериш эвазига 600 АҚШ доллари ва 1,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.
249views0replies
0

Изоҳлар