Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Бир йилда Ўзбекистонга $8 млрд ҳажмдаги пул ўтказмалари амалга оширилди

Мамлакатга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга ўсди.

94views0replies
0

2021 йилда Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 8,1 миллиард долларни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга ортиқни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий Банк Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, ички валюта бозорида таклиф ҳажмининг барқарор бўлиши ва миллий валюта курси шаклланишида муҳим рол ўйнади. 2021 йил давомида сўм алмашув курси 10 449-10 849 сўм/АҚШ доллари оралиғида тебраниб турди (йиллик қадрсизланиш 3,4 фоиз).
2021 йилда мамлакатга экспортдан тушумлар ва трансчегаравий пул ўтказмаларининг мос равишда 34 фоиздан ошиши, ички валюта бозорида валюта таклифини қўллаб-қувватловчи омил бўлиб, бозордаги умумий таклиф ҳажмини 1,6 баробарга ўсишига хизмат қилган.
Шунингдек, Марказий банк операцион механизмидаги ўзгартиришлар ҳисобига Uzonia ва Uzwia индекслари август ойидан бошлаб фоиз коридори доирасида шаклланиб келмоқда. Бунда, Uzonia асосан 13 фоиз атрофида, Uzwia эса айрим тебранишлар билан асосий ставкага яқинроқ шаклланмоқда.
94views0replies
0

Изоҳлар