Излаш
RUUZ

Жамият

Айрим рус тили фани ўқитувчиларига устама ҳақ тўлаб берилади

Халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига қўшимча ойлик тўланади.

265views0replies
0

Сурхондарё вилояти ХТБ

Сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига устама ҳақ тўлаб берилади. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди. 
Қарорга кўра, 2022 йил 1 февралдан бошлаб таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида С1 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50% миқдорида устама тўланади.
Бунда рус тили бўйича Test of Russian Foeign Language (ТORLF) халқаро сертификатининг С1 даражаси, Тест по русскому языку как иностранному (ТРКИ) халқаро сертификатини ТРКИ3 даражаси, Тест по русскому языку как иностранному халқаро сертификатининг С1 ҳамда The Common European Framework of Reference for Languages (CEFR) методикаси бўйича С1 даражадаги сертификатлар ўзаро мувофиқ ҳисобланади.
Ушбу устамаларни ўз вақтида тўлаб борилишини таъминлаш бўйича ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига вазирликнинг кўрсатмаси берилди.
265views0replies
0

Изоҳлар