Излаш
RUUZ

Сиёсат

Биринчи Ўзбекистон элчиси Кубада президентга ишонч ёрлиқларини топширди

Икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери 18 йил ўтиб, Улуғбек Лапасов Кубадаги биринчи элчи бўлди.

29views0replies
0

Дунё

Нью-Йоркда резиденция қилувчи Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Улуғбек Лапасов Куба Президенти Мигел Марио Диас-Канел Бермудесга ўз ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар беради "Дунё" ахборот агентлиги.
Қисқа суҳбат давомида Мигел Бермудес Куба ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ҳурмат ва манфаатлар ҳисобга олинган ҳолда ривожланаётган муносабатларни қадрлашини таъкидлади. Шунингдек, Куба ҳукумати Тошкент билан сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ва кенг қамровли ҳамкорликни мустаҳкамлашга юқори қизиқиши борлигини эътироф этди.
Куба президенти икки томонлама савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва туризм жабҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш учун улкан имкониятлар ва фойдаланилмаган салоҳият мавжудлигини таъкидлади.
Учрашув якунида Мигел Бермудес Ўзбекистон президентига ҳурмат ва эзгу тилакларини етказди.
Маълумотларга кўра, Гаванда бўлиб турган даврда Улуғбек Лапасов Ташқи ишлар вазирлиги, парламент, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва биотехнологиялар ҳамда фармацевтика саноатидаги "Био Куба Фарма" компаниялар гуруҳи билан учрашувлар ва музокаралар ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Куба ўртасида дипломатик алоқалар 2006 йил 13 мартда ўрнатилган. Улуғбек Лапасов сўнгги 18 йил мобайнида Куба учун тайинланган биринчи Ўзбекистон элчиси бўлди.
29views0replies
0

Изоҳлар