Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаеванинг Боку шаҳрига ташрифи доирасида Парламентлараро иттифоқ раиси Тулия Эксон хоним ва Иттифоқ Бош котиби жаноб Мартин Чунгонг билан учрашув ўтказди.
Барқарор ривожланиш мақсадлари бажарилишида парламент назорати ўрнатилганлиги, бу борада махсус комиссиянинг самарали фаолияти ҳам қайд этилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш, камбағалликни қисқартириш, инклюзив ва креатив иқтисодиётни ривожлантиришда парламентнинг роли хусусида фикр алмашилди.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясига тайёргарлик жараёнлари, дастурлари ва тадбирга оид ҳужжатларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.