Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисида қонун лойиҳаси ва Бюджетномаси эълон қилинди

Келаси йилда 308,5 трлн сўм даромад кўриш ва 344,6 трлн сўм харажат қилиниши прогноз қилинмоқда. Божхона имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш ва солиқлар ЖСТнинг талабларига уйғунлаштириш асосий йўналиш этиб олинган.

98views0replies
0

Ёшлар ишлари агентлиги

“2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
2025 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси ва 2026–2027 йиллар учун бюджет мўлжаллари асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози асосида ишлаб чиқилган.
Хусусан, 2025 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 6 фоиз ўсиши прогноз қилинган. Ялпи ички маҳсулотнинг кўзланган ўсиш суръатлари саноатда ишлаб чиқаришни 6,1 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,1 фоизга, бозор хизматлари 14,5 фоизга ўсиши ҳисобига таъминланиши прогноз қилинмоқда.
Мазкур ривожланиш кўрсаткичларига ҳар бир соҳада бошланган таркибий ислоҳотларни сифатли давом эттириш орқали эришиш мақсад қилинган.
Ўрта муддатда солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари:
— консолидациялашган бюджет тақчиллигини 2025–2027 йилларда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик;
— ўрта муддатда асосий солиқ ставкаларини ўзгартирмасдан сақлаб қолиш;
— бюджет даромадлари базасини кенгайтириш, берилган солиқ, божхона имтиёзларини самараси ва берган натижасига қараб қайта кўриб чиқиш ва босқичма-босқич бекор қилиш;
— солиқ ва бюджет сиёсатини босқичма-босқич Жаҳон савдо ташкилотининг талабларига уйғунлаштириш;
— давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 60 фоизлик макроиқтисодий хавфсиз даражадан ошиб кетмаслиги учун барча чораларни кўриш, бунда ўрта муддатда ЯИМга нисбатан 50 фоиздан оширмаслик.
Ушбу мақсад ва йўналишлардан келиб чиқиб, 2025 йил учун Давлат бюджети даромадлари 308,5 трлн сўм, харажатлари эса 344,6 трлн сўм миқдорида белгиланмоқда.
Ушбу Қонун 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
98views0replies
0

Изоҳлар