Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +28 даражагача кўтарилади

Ўзгидромет шанба ва якшанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

64views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ  ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Фақат 19 октябрда Қорақалпоғистоннинг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. 20 октябрда Қорақалпоғистон,  Хоразмда баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 20 октябрга келиб кечаси 10-12 даража илиқни, кундуз куни 25-28 даража илиқни ташкил этади.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 3-8 мс тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 18 октябрда 20-22 даража илиқни, 19 октябрда кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 23-25 даража илиқ, 20 октябрда кечаси 9-11 даража илиқ, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.
64views0replies
0

Изоҳлар