Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 14-17 октябрь кунлари республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
13-17 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиққача, республика шимолида баъзи жойларда 0-2 даража совуққача, кундуз кунлари 13-18 даража илиққача аста-секин пасаяди.
13-15 октябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади.