Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Пойтахтнинг Олмазор туман ҳокими ўзгарди

Бахтиёр Раҳмонов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

1379views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Раҳмонов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Унинг ўрнига ушбу лавозимга Абдумажид Муллажанов тайинланди. 
Абдумажид Муллажанов 1970 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 
2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.
1379views0replies
0

Изоҳлар