Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон ТИВ журналист қизга шилқимлик қилган ходимини ишдан бўшатди

Вазирлик ҳолат учун польшалик журналистдан узр сўради.

1084views0replies
0

Agnieszka Pikulicka-Wilczewska / Facebook

Аввалроқ, аккредитациядан ўтмоқчи бўлган польшалик журналистга Ўзбекистон ТИВнинг Рустам исмли ходими шилқимлик қилгани ҳақида хабар берилганди.   
Ҳодиса бўйича бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида матбуот котиби A. Ходжиметов ва Агнешка Пикуличка-Вильчевска ўртасида учрашув бўлиб ўтган.  
Маълум қилинишича, учрашув давомида журналистнинг аккредитацияси ва бўлиб ўтган воқеа билан боғлиқ қўшимча ҳолатлар аниқланди.
Чет эллик журналистдан ҳодиса учун узр сўралди.
Мазкур мухбир томонидан тилга олинган вазирлик ходими Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан бўшатилган.
Польшалик журналистнинг аккредитациясини расмийлаштириш жараёни эртага 3 февраль куни якунланади.
1084views0replies
0

Изоҳлар