Излаш
RUUZ

Жамият

Insta-блогер Дониёр Қаюмов аёлларни калтаклаш ҳақидаги видеоси сабаб жаримага тортилди — видео

У ўзининг Instagram'даги саҳифасига эрини айтганига кирмаган аёлни калтаклаш кераклиги ҳақида видеоролик эълон қилганди.

663views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Instagram'да Дониёр Қаюмов исми билан танилган Insta-блогер видеоролик эълон қилиб, унда аёлларни калтаклашга даъват қилувчи роль ижро этди. Бу ижтимоий тармоқда муҳокамаларга сабаб бўлди. 2023 йил май ойининг 25 куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида мазкур иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, блогер эълон қилган видео ҳақиқатда аёлларга нисбатан тазйиқ, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи видеотасвир экани аниқланган.
Суд мажлисида блогер ўз айбига иқрорлигини билдириб, мазкур видеони юклаганидан сўнг, 4-5 соат ўтганидан сўнг ўчириб юборганини, мазкур видеони олишдан мақсад аёлларга тазйиқ ёки зўравонлик кўрсатиш эмаслигини айтган ва суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.
Чиқарилган суд ҳукмига кўра, блогер МЖтКнинг 189-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга БҲМнинг 20 (йигирма) баравари миқдорида, яъни 6 млн сўм жарима жазоси тайинланган.
663views0replies
0

Изоҳлар