Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда 3 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди: жароҳатланган бор

Labo автомашинаси ҳайдовчиси Matiz автомашинаси ҳайдовчисига йўл бермай, бурилиш манёврини амалга оширган.

257views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йилнинг 2 февраль куни соат 13:30 атрофида Миробод тумани Толимаржон кўчасида “Электроаппарат” заводи рўпарасида 2000 йилда туғилган К.Ю. бошқарувида бўлган Labo автомашинаси ҳамда 2003 йилда туғилган У.М. бошқарувида бўлган Matiz автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди. 
ЙТҲ натижасида Matiz автомашинаси бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 1988 йилда туғилган A.К.га тегишли Spark автомашинаси билан тўқнашиб кетган.
"Labo автомашинаси ҳайдовчиси ҳаракатланиш устуворлигига эга бўлган Matiz автомашинаси ҳайдовчисига йўл бермай, бурилиш манёврини амалга оширганлиги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлишига сабаб бўлган", — дейилади хабарда.
Тўқнашув натижасида Labo автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда
257views0replies
0

Изоҳлар