Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда Captiva ёниб кетди

Автомашина ёниши натижасида бир нафар фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

281views0replies
0

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида Captiva автомашинаси ёнаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХХ муносабат билдирди.
Унга кўра, бугун, 2023 йил 1 февраль куни соат 08:30 атрофида, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, КХАЙ кўчасида, 5-уй олдида тўхтаб турган, фуқаро А.Б.га тегишли Captiva автомобилида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Бир нафар фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
281views0replies
0

Изоҳлар