Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида поезд уриб юбориши натижасида 59 ёшли эркак вафот этди

Руҳий касал бўлган марҳум темирйўл панжараларидан сакраб ўтиб, темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтмоқчи бўлган.

215views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 17 январь куни соат 20:15 атрофида Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги «Ўзбекистон-Ўрта овул» темирйўл бекатлари оралиғида содир поезд 59 ёшли эркакни уриб юборди.
Аниқланишича, марҳум эркак темирйўл панжараларидан ошиб ўтиб, темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмоқчи бўлган. Йўловчи поезди фуқарони уриб юбориши натижасида 59 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Ўрганишлар давомида марҳум ўзи ёлғиз яшаганлиги, қолаверса 10 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турганлиги аниқланган.
Республика транспорт прокуратураси хабарига кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
215views0replies
0

Изоҳлар