Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда 2022 йилда ўртача ойлик иш ҳақининг паст даражаси таълим ва соғлиқни сақлашда бўлди

Ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқорисини банк, лизинг кредит ва воситачилик фаолиятида ишловчилар олди.

346views0replies
0

UzNews.uz

Давлат статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 2021 йилга нисбатан 21,1 фоизга ошиб 3 млн 892 минг сўмни ташкил этди.
Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида 2022 йилда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (6,3 млн сўм), Навоий вилоятида (5,1 млн сўм), Тошкент вилоятида (3,9 млн сўм), Андижон вилоятида (3,38 млн сўм) ҳамда Бухоро вилоятида (3,32 млн сўм) кузатилган. Энг паст кўрсаткич Фарғона (2,9 млн сўм) вилоятида қайд этилди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсатгичи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида — 10,8 млн сўмни ташкил этди. Шунингдек, ахборот ва коммуникациялар соҳасида 7,956 млн сўм, ташиш ва сақлаш 5 млн сўм, саноатда 4,9 млн сўмга этди.
Таълим ва соғлиқни сақлаш, шунингдек, ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ўртача ойлик иш ҳақининг паст даражаси мос равишда 2,69 млн сўм ва 2,61 млн сўмни ташкил этади.
Маълумот учун, ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи таркибига қўшимча тўловлар, мукофот пуллари, рағбатлантирувчи тўловлар, компенсация ва ишламаган вақти учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи киради.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 3,72 млн сўмни ташкил этганди.
346views0replies
0

Изоҳлар