Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Сурхондарёда Spark ва тез ёрдам машинаси ўзаро тўқнашди: қурбон бор

ЙТҲ натижасида 22 ёшли ҳайдовчи вафот этган. Унинг тенгдоши бўлган йўловчиси эса оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган.

309views0replies
0

Видеодан кадр

28 январь куни соат 04:10 ларда Ангор тумани М-39 халқаро автомобиль йўлининг 1433-километрида Spark ва тез ёрдам машинаси ўзаро тўқнашди. Бу ҳақда Вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аниқланишича, тез ёрдам машинаси ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Spark ҳайдовчиси йўл қоидасини қўпол равишда бузиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланиши натижасида автомашиналар тўқнашиб кетган.
Оқибатда Spark'нинг 22 ёшли ҳайдовчиси воқеа жойида олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган. Тенгдоши бўлган йўловчиси эса оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган.
309views0replies
0

Изоҳлар