Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қашқадарёда банкоматлар ичидаги пуллари билан ёниб кетди — видео

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ФВБ муносабат билдирди.

335views0replies
0

Қашқадарё ФВБ

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги банкоматларнинг бири ичида пуллари билан ёнаётганлиги айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 27 январь куни соат 23:58 атрофида Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига Қарши шаҳар «Хўжахиёл» МФЙ, «Қарлиқбоғот» кўчасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, ёнғин содир бўлган манзилга 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси 00:05 да етиб борган ва соат тахминан 00:33 атрофида ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғиндан фуқаро Х.Б га тегишли енгил типда қурилган кичик ҳажмли савдо (савдо дўкони эмас) растасининг 6 метр квадрат ва унга ёндош «Қишлоққурилишбанк»га тегишли бўлган банкомат (нақд пул ечиш учун мўлжалланган хона) қурилмасининг 4 метр квадрат майдон қисми зарар кўрган.
Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
335views0replies
0

Изоҳлар