Жаҳон банкининг экспертларининг прогнозларига кўра, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш даражаси 2023 йилда 4,9 фоизни, 2024 йилда эса 5,1 фоизни ташкил этади.
2023 йилда Россияда рецессия ва Хитойда ўсишнинг сустлиги Марказий Осиёдаги иқтисодий фаоллик даражасига салбий таъсир кўрсатади. Прогнозларга кўра, жорий йилда минтақа иқтисодиётининг ўсиши 3,9 фоизни ташкил этади.