Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

2023 йилда Қозоғистондан 300 минг тонна нефть ва нефть маҳсулотлари импорт қилинади

Қозоғистон ва Ўзбекистон Энергетика вазирлари ҳамда компаниялар ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди.

117views0replies
1

Энергетика вазирлиги

Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон Энергетика вазирликлари ҳамда компаниялари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан қатор келишувларга эришилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
— 2023 йилда Ўзбекистонга 300 минг тонна Қозоғистон нефти ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш бўйича қиймати 150 млн долларлик келишув имзоланган. Ушбу битим доирасида нефть етказиб бериш ҳажмини йилига 3 миллион тоннага етказиш бўйича ҳам ишлар ишлар олиб борилади;
— 300 минг тонна Россия нефтининг Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга 2023 йилда транзит амалга ошириш бўйича қиймати 9 млн долларлик келишув;
— табиий газнинг ўзаро транзитини амалга ошириш, мавжуд ер ости газ омборларини модернизация қилиш ва янгиларини қуриш, шунингдек, газ узатиш тизимини ривожлантириш.
Қозоғистонда қуввати 2000 МВтгача бўлган замонавий кўмир иссиқлик электр станциясини қуриш ва ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Ўзбекистон истеъмолчиларига етказиб бериш бўйича лойиҳани амалга ошириш юзасидан келишувга мувофиқ 2023 йилда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари кимё саноатида фосфат ва мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича “Казфосфат” компанияси ва “Ўзкимёсаноат” АЖ ўртасида 1,3 миллиард долларлик кенг кўламли лойиҳага старт берилди.
117views0replies
1

Изоҳлар