Излаш
RUUZ

Спорт

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Руслан Нуриддинов мутлақ чемпион бўлди

Нуриддинов даст кўтариш машқида 177 кг, силтаб кўтаришда 220 кг ва умумий ҳисобда 397 кг билан чемпионликни қўлга киритди.

195views0replies
1

iwf.sport

Колумбияда оғир атлетика бўйича бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик атлет Руслан Нуриддинов дунё биринчилигида -109 кг вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, дея хабар бермоқда Спорт вазирлиги матбуот хизмати. Бу натижа билан Нуриддинов иккинчи бор жаҳон чемпионлигига эришган биринчи ўзбек оғир атлетикачисига айланди.
Нуриддинов даст кўтариш машқида 177 кг, силтаб кўтаришда 220 кг ва умумий ҳисобда 397 кг билан ушбу вазн тоифасида тенгсиз эканини кўрсатиб, 3 йўналишда олтин медалларга эгалик қилди. Бу унинг фаолиятида дунё биринчилигидаги иккинчи чемпионлик. Нуриддинов энг яқин таъқибчисини 8 кгга ортда қолдиришга эришди.
Оғир атлетика бўйича ЖЧ
Эркаклар, -109 кг:
1.Руслан Нуриддинов (Ўзбекистон) - 397 (177+220) кг
2. Гиорги Чхеидзе (Грузия) - 389 (170+219) кг
3. Рафаел Кастилё (Колумбия) - 388 (174+214) кг
195views0replies
1

Изоҳлар