Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

+25 даражагача ҳарорат ва ой охирида ёғингарчилик: октябрда кузатиладиган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар бу йил октябрь ойида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

498views0replies
0

UzNews.uz

Қайд этилишича, бу йил октябрь ойининг биринчи беш кунлиги қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво билан бошланади, кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони +22…+25 даражагача иситади. Фақат кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати +13…+15 даражагача анча салқин бўлади. Кейинчалик ойнинг биринчи ўн кунлиги охиригача об-ҳаво шароитида кескин ўзгаришлар кутилмайди. 
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат кечалари +8…+13 даражадан +0…+15 даражагача, кундуз кунлари +18…+23 даражадан +10…+15 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда -1..+0 даражагача бўлиши мумкин. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
Умуман, ҳарорат тартибига кўра, октябрь ойи меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага кам, ёғингарчилик меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп бўлиши кутилмоқда.
498views0replies
0

Изоҳлар