Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида қўли чопиб ташлангани айтилган блогер буни рад этди

Аввалроқ, блогернинг қўли номаълум шахслар томонидан чопиб кетилгани ҳамда у ҳозирда ўзи яшайдиган туман марказий поликлиникасига жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

138views0replies
0

Тошкент вилояти ИИББ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи блогер Муҳаммадсаид Толиповнинг қўлини ноъмалум шахслар чопиб ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Блогер мазкур ҳолатни содир бўлганини рад этиб, видеомурожаат қилди. Унинг видеомурожаати вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
“Менга тааллуқли бўлмаган нарсани интернетга сиздиришибди. Бу умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Худога шукур соппа-соғмиз, ҳеч қанақа босим йўқ, ҳаммаси жойида. Туман мутассадилари, участка нозири келди. Интернетда бўлаётган нарсадан хабарим йўқ эди, мана ҳозир телефонда кўрдим. Албатта, буларнинг ҳаммаси ёлғон, бўҳтон. Кимдир қасддан буни тарқатгани аниқ. Бунинг тагига етамиз ва суд орқали гапламашимиз", - дейди у.
138views0replies
0

Изоҳлар