“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташаббуси билан Хитойнинг халқаро логистика компанияси иштирокида Ўзбекистон, Афғонистон ва Қирғизистон темир йўллари маъмуриятлари вакилларининг тўрт томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда томонларнинг логистика инфратузилмасини модернизация қилиш, Хитой Қашғаридан Афғонистондаги Ҳайратон станциясига юк ташишни тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Афғонистон томони учрашув чоғида эълон қилинган қарорларни қўллаб-қувватлади. Учрашув иштирокчиларига қилган мурожаатларида Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси А.Х. Элмй ва Афғонистон темир йўллари бошқармаси бошлиғи А.Б. Шарофат Ўзбекистон томонига ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.
Учрашув якунлари бўйича тўрт томонлама протокол имзоланди.