Излаш
RUUZ

Сиёсат

Сенатнинг 29-ялпи мажлиси бугун, 4 август куни чақирилади

Навбатдаги ялпи мажлисда қайси масалалар кўриб чиқилиши маълум бўлди.

276views0replies
0

UzNews.uz

Кеча Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.
Мажлисда Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўққизинчи ялпи мажлисини 2022 йил 4 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ялпи мажлисни икки кун давомида видеоконференцалоқа шаклида ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Олий мажлис Сенати Ахборот хизмати хабар берди.
Навбатдаги ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилади. "Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги, "Давлат қарзи тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206 прим 1 моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонунлар шулар жумласидандир.
Ялпи мажлис кун тартиби доирасида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорларини ҳам тасдиқлаш назарда тутилган.
276views0replies
0

Изоҳлар