Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Эрон президентига ҳамдардлик билдирди

Мирзиёев Эронда юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Иброҳим Раисийга ҳамдардлик билдирди.

264views0replies
0

ncr-iran.org

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг қатор ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар етказилгани муносабати билан Президент Иброҳим Раисийга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзорд Асадов хабар берди.
Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таскин-тасалли сўзларини етказишни сўради, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Маълумотларга кўра, Эронда муссон ёмғирлари дарёларнинг тошиши ва сув тошқинларига олиб келди, 69 киши қурбони бўлди, яна 45 киши бедарак йўқолган, улардан уч нафари Ироқ фуқароси. Давом этаётган қидирув-қутқарув операцияларидан қурбонлар сони ортиши кузатилмоқда.
Қайд этилишича, муссон ёмғирлари ҳамда сув тошқинлари оқибатида 111 шаҳар ва 310 қишлоқ жабр кўрган.
264views0replies
0

Изоҳлар