Излаш
RUUZ

Тиббиёт

Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига раҳбар тайинланди

Aбдувоитжон Ғофуров Республика тез тиббий ёрдам маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

657views0replies
0

xabar.uz

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Ғафуров Абдувоитжон Ҳусейнович Республика тез тиббий ёрдам маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар берди ССВ Ахборот хизмати.
У ўз фаолияти давомида қатор хусусий сектор корхоналарида техник, ижрочи ва бош директор каби раҳбарлик лавозимларида иш олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг шу йил 16 июндаги "Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори асосида тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиали ташкил қилинган эди.
А.Ғафуров раҳбар этиб тайинланган мазкур тузилма соғлиқни сақлаш соҳасида тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими сифатида фаолият юритади.
Шунингдек, юқоридаги қарорда тузилмага мамлакат бўйлаб тез тиббий ёрдам бўйича ягона электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими ва ягона "Call-марказ"лар фаолиятини йўлга қўйиш, тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларини радиоалоқа воситалари ва GPS-трекерлар билан, тез тиббий ёрдам бригадаларини планшетлар билан тўлиқ таъминлаш, IT-технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда тизимни уникал кўринишга келтириш бўйича вазифалар юклатилган, дейилади хабарда.
657views0replies
0

Изоҳлар