Излаш
RUUZ

Спорт

Оғир атлетикачи Диёрбек Рўзметов мутлақ Осиё чемпиони бўлди

Рўзметов ушбу мусобақада 61 кг вазн тоифасида барча йўналишларда рақибларини мағлуб этди.

194views0replies
0

Olympic.uz

Оғир атлетика спорт тури бўйича Тошкентда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Диёрбек Рўзметов мутлақ Осиё чемпиони бўлди.
61 кг вазн тоифасида ушбу мусобақада иштирок этган Рўзметов ўсмирлар тоифасида барча йўналишларда рақибларидан устун келди.
Диёрбек Рўзметов (Ўзбекистон) - 253 (116+137) кг
Брум (Вьетнам) - 244 (112-132) кг
Голом Тинку (Ҳиндистон) - 241 (104+137) кг
194views0replies
0

Изоҳлар