Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида деярли ярим млрд долларлик инвестиция ва савдо битимлари имзоланди

Бухорода биринчи Ўзбек-Туркман ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди.

200views0replies
0

mift.uz

Тадбирда икки мамлакат делегацияларига Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков, Туркманистон томонидан Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Ботир Атдаев раҳбарлик қилди. Делегациялар таркибига икки мамлакат вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, савдо-саноат палаталари раҳбарлари, маҳаллий маъмуриятлар раҳбарлари ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари кирди. 
Форум иштирокчилари инвестициявий, саноат ва савдо муносабатларини ривожлантириш учун қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника саноати каби энг истиқболли йўналишларга эътибор қаратдилар.
Ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш нуқтаи назаридан чегараолди савдо зоналарини фойдаланишга топшириш, савдо уйларини очиш ҳамда юқори технологияли ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Тадбир доирасида иштирокчиларнинг “B2G” ва “B2B” форматидаги учрашувлари ҳамда икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Форум якунида умумий қиймати 451 миллион долларлик инвестиция ва савдо битимлари имзоланди.
200views0replies
0

Изоҳлар