Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида 3 йилдан бери муҳокамада бўлган битим имзоланди

Янги битим Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида сиёсий мулоқот, демократия, молия каби қатор соҳаларда ҳамкорликни ўз ичига олади.

355views0replies
0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Кеча, 6 июль куни Брюсселда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон томондан бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқов иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Янги битим Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида 1996 йилда имзоланган амалдаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўрнига ишлаб чиқилган ҳамда икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиши кўзда тутилган.
Амалдаги Битим асосан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик, маданий алоқаларни илгари суриш, молиявий ва техник ҳамкорлик, инвестициялар, товар ва хизматлар савдоси, шунингдек, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш борасидаги қоидаларни ўз ичига олади.
КШҲТБ кенгроқ масалаларни қамраб олади. Улар орасида савдо ва унга тегишли масалалар, шу жумладан, божхона маъмурчилиги, техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва фитосанитария чоралари, рақобат ва давлат корхоналарининг фаолияти, давлат харидлари, низоларни ҳал қилиш ва бошқа соҳалар билан боғлиқ қоидалардан иборат. Бундан ташқари, янги Битим Жаҳон савдо ташкилотининг асосий қоидаларини ўз ичига олгани натижасида инвестициявий шериклик, товарлар, хизматлар ва интеллектуал мулк савдоси соҳаларидаги муносабатлар доираси сезиларли даражада кенгайтирилди.
КШҲТБ лойиҳаси бўйича музокаралар 2019 йил февраль ойида бошланган ва 2022 йил июнь ойи охирида якунланган. Ушбу давр мобайнида экспертлар, бош музокарачилар ҳамда ҳукумат аъзолари даражасида 10 раунд музокаралар ва 150 дан ортиқ учрашувлар бўлиб ўтди.
Маросим давомида томонлар Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш ва унинг кучга кириши учун зарур ҳуқуқий тартиб-таомилларни ниҳоясига етказиш, шундан сўнг унинг тўлиқ ва сифатли ҳаётга татбиқ этилишини таъминлаш учун биргаликда ишлашга тайёрликларини таъкидладилар.
355views0replies
0

Изоҳлар