Излаш
RUUZ

Туризм

Тошкент ва Волгоград ўртасида йўловчи поездларининг ҳаракати бошланади

Биринчи поезд 25 июнь куни йўлга чиқади.

314views0replies
0

blogspot.com

2022 йил 25 июндан бошлаб 324/323-сонли "Тошкент – Волгоград – Тошкент" йўналишларида йўловчи поездининг ҳаракати бошланади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" Матбуот хизмати хабар берли.
Қайд этилишича, 324/323-сонли "Тошкент – Волгоград – Тошкент" йўналишларида йўловчи поезд ҳафтанинг шанба куни соат 23:58да "Тошкент-Марказий" темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва сешанба куни соат 09:56да Россиянинг "Волгоград" темир йўл вокзалига етиб боради.
Волгограддан эса сешанба куни соат 19:59да жўнаб кетиб, "Тошкент-Марказий" вокзалига жума куни соат 06:54да етиб келади.
Маълумот учун, Тошкентдан Волгоградгача темир ёл орқали бўлган бўлган масофа 2996 км.ни ташкил этади. Поезд 60 соат давомида ҳаракатланади. 324/323-сонли "Тошкент – Волгоград – Тошкент" йўналишларида йўловчи поезд 11 та вагондан иборат: 3 купе, 7 плацкарт ва вагон-ресторан.
“Чипта нархи тўғрисидаги маълумотни, сотув муддатига қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда, www.chipta.railway.uz, www.e-ticket.railway.uz сайтлари орқали билиб олиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, электрон чипта сотиб олиш арзонроқ бўлади, негаки касса бадали тўланмайди", - дейилади хабарда.
314views0replies
0

Изоҳлар