Излаш
RUUZ

Жамият

1 июндан йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарима қандай ўзгаради? — рўйхат

БҲМ ошиши ортидан йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарима ҳам ошади.

2437views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, 1 июндан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 270 минг сўмдан 300 минг сўмга ошгани ҳақида хабар берган эдик. 
Унга кўра, ўша кундан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қуйидаги жарималар белгиланади:
•  Техник кўрик, "аптечка" — 150 минг сўм (айни вақтда 135 минг сўм);
•  Хавфсизлик камарини тақмаслик — 150 минг сўм (айни вақтда 135 минг сўм);
• Ҳужжатсиз юриш — 300 минг сўм (айни вақтда 270 минг сўм);
•  Суғуртасиз ҳайдаш — 300 минг сўм (айни вақтда 270 минг сўм);
•  "Қизил"дан ўтиш — 600 минг сўм (айни вақтда 540 минг сўм);
•  Нотўғри “парковка”— 600 минг сўм (айни вақтда 540 минг сўм);
•  Телефонда гаплашиш — 900 минг сўм (айни вақтда 810 минг сўм);
•  Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 500 минг сўм (айни вақтда 1 млн 350 минг сўм);
• Тезликни ошириш (20 км/с) — 300 минг сўм (айни вақтда 270 минг сўм);
•  Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 500 минг сўм (айни вақтда 1 млн 350 минг сўм);
•  Тезликни ошириш (+40 км/с) — 2 млн 700 минг сўм (айни вақтда 2 млн 430 минг сўм);
•  Қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 млн сўм (айни вақтда 2 млн 700 минг сўм);
• Маст ҳолда ҳайдаш — 7 млн 500 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 6 млн 750 минг сўм);
•  Мастлик текширувидан бош тортиш — 4 млн 500 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 4 млн 50 минг сўм);
• Рухсатсиз “тонировка”  — 7 млн 500 минг сўм (айни вақтда 6 млн 750 минг сўм);
•  “Тонировка”дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 12 млн сўм (айни вақтда 10 млн 800 минг сўм).
2437views0replies
0

Изоҳлар