Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Якшанба куни қатор вилоятларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини нам ва нисбатан салқин ҳавода ўтказишади.

366views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 20 май кундузи ҳаво ҳарорати +27…+32 даража бўлади.
Эртага, 21 май куни республика ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятларида ва кечга томон Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ҳарорат +27…+32 даража атрофида бўлган қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Якшанба, 22 май куни кўпчилик вилоятларда жала ёмғирлар ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, Бухоро, Навоий вилоятларида эса эрталаб ёмғир тўхтайди. Ҳаво ҳарорати кундуз куни +27…+32 даражагача пасаяди.
21 майда шимолда ва чўл ҳудудларида, 22 майда республика бўйича баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
23 май, душанба куни республиканинг деярли барча ҳудудларида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Кечаси ва эрталаб ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди ва +27…+32 даража атрофида бўлади, кундуз куни эса қуёш нурлари ҳавони +23…+28 даражагача иситади. 20-23 майда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
366views0replies
0

Изоҳлар