Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида икки кадастр муҳандислари ва уларнинг шериги ерларни $55 мингга сотиб юборишди

Улар ширкат ерларини сотишда ҳокимнинг қарорига илова қилинган рўйхатни сохталаштиришган.

259views0replies
0

Бош прокуратура департаменти

Пискент туманида ер майдонларини сотган фирибгар ва унинг шериклари бўлган кадастр бўлими ходимлари аниқланди. Бу ҳақда прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Т.Т. Давлат кадастрлари палатасининг Олмалиқ шаҳар филиали мутахассиси А.Н. ва Пискент тумани филиали кадастр муҳандиси Б.Ш.лар ўзаро тил бириктириб, Пискент тумани ҳокимининг 2020/21 йилдаги қарорига илова қилинган рўйхатни сохталаштириб, “А.Г.” ширкатига қарашли ер майдонларини фуқароларга 6-8 сотихдан 2 000 дан 15 000 АҚШ долларигача сотишган.
Шунингдек, улар кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун яна 1-2 млн сўмдан пул олишиб, 14 нафар фуқаронинг жами 562,4 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Текширув давомида, А.Н. ва Б.Ш.лар томонидан ўз айбига иқрор бўлиб, етказилган зарарни қоплаш учун тақдим қилган 13,1 млн сўми процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
259views0replies
0

Изоҳлар