Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Андижонда ўқитувчи 10-синф ўқувчисини дўппослаб, кўзига жароҳат етказди — видео

Ўқувчи ўқитувчига чора кўрилишини сўраб, мурожаат билан чиқди. Туман ХТБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

769views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижонда ўқитувчи ўқувчини дўппослаб, кўзига жароҳат етказгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Жабрланган ўқувчи ҳолат юзасидан ўқитувчига чора кўрилишини сўраб, мурожаат билан чиқди.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтаобод тумани халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди.
Маълум бўлишича, тумандаги 13-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси А.Р. шу мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси С.Ж.нинг синфхонага кириш тўғрисидаги кўрсатмасига қўпол равишда жавоб қайтарганлиги сабабли С.Ж. уни кўз қисмига уриб тан (бир маротаба) жароҳати етказган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат атрофлича ўрганилган ва рус тили фани ўқитувчиси С.Ж.га ўқувчи А.Р.га нисбатан қўпол муомала бўлганлиги сабабли тегишли тартибда интизомий жазо чораси қўлланган.
Бундан ташқари С.Ж. мактабнинг ички тартиб қоидаларига риоя этиши бўйича қатъий огоҳлантирилиб, ўқувчи А.Р. мактаб ички тартиб қоидаларига риоя этмаганлиги ва устозларига нисбатан одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда муомала қилганлиги сабабли тушунтириш ишлари олиб борилган.
769views0replies
0

Изоҳлар