Излаш
RUUZ

Криминал

Ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган шахс 4 йилга қамалди

У Telegram'да канал очиб, террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Абу-Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий ва бошқаларнинг аудио, видео маърузаларини тарғиб қилган.

402views0replies
0

УзА

ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ижтимоий тармоқ орқали ақидапарастлик ғоялари сингдирилган материалларни тарқатиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди, дея хабар берди УзА. 
Аниқланишича, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. Ж.А. Telegram мессенжери орқали Россияда ишлайдиган Шуҳрат исмли шахс билан танишиб, диний мавзуларда ўзаро ёзишмаларни амалга оширган.
Ж.А. Telegram'да канал очиб, халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Абу-Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий ва бошқаларнинг аудио, видео маърузаларини тарғиб қилган.
Ж.А. ўзбек-қирғиз давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган вақтида қўлга олинган.
Унинг содир этган ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилди ва жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан Ж.А.га нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
402views0replies
0

Изоҳлар