Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент бозорларида салкам 7 тонна гўшт ва 90 минг дона тухум истеъмолга яроқсиз экани аниқланди

Текширувларда яроқсиз маҳсулотлар орасида ўсимлик, сут ва сут маҳсулотлари ҳам борлиги маълум бўлди.

292views0replies
0

Миробод тумани ҳокимлиги / Иллюстрация

АОКАда ўтказилган брифингда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаровнинг маълум қилишича, йил бошидан буён Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида сотилаётган маҳсулотлар ҳолати текширилди.
Унга кўра, 30,6 минг тонна гўшт, 103 минг тонна ўсимлик маҳсулотлари, 163,8 млн дона тухум, 6,6 минг тонна сут ва сут маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияси томонидан лаборатория таҳлилларидан ўтказилган.
Аниқланишича, 6,8 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 43,5 тонна ўсимлик, 89 минг дона тухум, 4,7 тонна сут ва сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз бўлган ва ушбу маҳсулотлар савдодан четлаштирилган ва зарарсизлантириб йўқотилган.
292views0replies
0

Изоҳлар