Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Жиззахда ўқувчи қизлар ҳижобли қизни "самосуд" қилишди

Қизларнинг ўртасида интернетдаги ёзишмалар сабаб жанжал келиб чиққан. Улар учрашиб, масалани ҳал қилмоқчи бўлишган.

732views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларларда бир нечта ўқувчи қизлар ҳижобли қизни "самосуд" қилишгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Аниқланишича, Жиззах шаҳри Боғишамол маҳалласида яшовчи, Жиззах шаҳридаги ўрта умумтаълим мактаби ўқувчиси М.Н. ижтимоий тармоқда Шароф Рашидов тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи М.А. билан мулоқотга киришади.
Ўзаро ёзишмалар чоғида улар ўртасида келишмовчилик юзага келади. Шундан сўнг, М.Н. ва М.А. Жиззах шаҳридаги ўқув марказида учрашиб, жанжаллашишган. Ушбу ҳодисанинг тасвирлари ижтимоий тармоқда тарқалиб кетган.
Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
732views0replies
0

Изоҳлар