Излаш
RUUZ

Криминал

Самарқандда қўлбола ароқ тайёрлаб, дўкон ва ошхоналарга сотаётган цех фош қилинди

Цехда 36 турдаги минг дона шишадан ортиқ қадоқланган тайёр ароқ ҳамда юз литрга яқин алкоголь маҳсулоти топилди.

387views0replies
0

Самарқанд ИИБ

Самарқандда ноқонуний равишда спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш цехини ташкил қилганлар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Нарпай туманида истиқомат қилувчи У.И. яқин қариндошлари ва танишларидан иборат жиноий гуруҳ тузиб, ноқонуний равишда қўлбола спиртли ичимликлар маҳсулотларини тайёрлаш, қадоқлаш яширин цехини ташкил қилган.
Яширин цехда 36 хил турдаги 1068 дона шиша идишларга қадоқланган тайёр ароқ ҳамда 70 литр қадоқланмаган алкоголь маҳсулоти ва 687 та акциз маркаси аниқланиб, тегишли тартибда процессуал ҳужжатлаштирилди.
Мазкур цехда тайёрланган маҳсулотлар вилоятнинг Нарпай, Пахтачи туманлари ҳамда Навоий вилоятидаги дўкон ва ошхоналарга сотиб келинганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
387views0replies
0

Изоҳлар