Излаш
RUUZ

Тайинловлар

ДХХ тезкор бўлинма бошлиғи Сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Сурхондарё вилояти ҳокимига жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича янги ўринбосар тайинланди.

901views0replies
0

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Абдураҳманов Абдурасул Носиржон ўғли Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Абдураҳманов Абдурасул мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2019 йилдан Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тезкор бўлинма бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.
Маълумот учун, у 1990 йил Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. 2012 йилда Давлат хавфсизлик хизмати институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – юриспруденция, ҳуқуқшунос.
А.Абдураҳманов меҳнат фаолияти давомида Давлат хавфсизлик хизмати идоралари офицерлари таркибида ҳарбий хизматда меҳнат қилган.
901views0replies
0

Изоҳлар