Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Марғилонда юк машина ағдарилиб келиб, иккита машина ва одамни босиб кетди — қурбон бор

MAN русумли юк машинаси ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши сабаб аянчли ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

712views0replies
0

Видеодан кадр

Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 14 май куни 00:30 ларда Фарғона вилояти Марғилон шаҳри ҳудудидаги йўлда 1997 йилда туғилган ҳайдовчи MAN русумли ярим тиркамали юк машинасини бошқариб кетаётиб, бошқарувини йўқотиб, ағдарилиши оқибатида йўл четида тўхтаб турган Lacetti ва Cobalt'га бориб урилган.
Натижада, Lacetti ва MAN ҳайдовчилари тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Аммо, шифохонада Lacetti ҳайдовчиси вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан MAN ҳайдовчисига нисбатан ЖКнинг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
712views0replies
0

Изоҳлар