Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ҳафта сўнгида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин

Синоптиклар Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилаётганлиги ҳақида хабар берди.

417views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Aтмосфера фронти кириб келишида республиканинг баъзи жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳарорат +23...+28 даража атрофида бўлади.
14 май куни республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва шиддатли шамоллар билан об-ҳавонинг беқарорлиги сақланиб туради. Ёмғир ёғганда кундузи ҳаво ҳарорати +20...+23 даражагача пасаяди, бу май ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматлардан +3...+4 даражага пастдир.
13-14 май кунлари мамлакатнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида кучли ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Aйрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор.
15 май куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундуз куни ҳаво ҳарорати +25...+28 даражагача кўтарилади.
417views0replies
0

Изоҳлар