Излаш
RUUZ

Криминал

Самарқандда олтин рудаси ва оҳак тошларни ишлаб чиқариш билан шуғулланган шахслар ушланди

Қўлга олинганлардан ярим тонна руда тошлари 52 та ускуналар олинган. Шунингдек, улар деярли ярим млрд сўмлик табиий газ маҳсулотини ўғирлашган.

468views0replies
0

Самарқанд ИИБ

Самарқанднинг 3 та туманида олтин моддали рудаларни ҳамда оҳак тошларни ноқонуний ишлаб чиқарувчи шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Пайариқ туманида 1979 йилда туғилган Э.А. ва 1997 йилда туғилган Л.З.лар яшаш хонадонларида олтин моддали рудаларни ишлаб чиқариб келишгани аниқланиб, 525 кг руда тошлар, кукунлар ҳамда 2 та тегирмон ускунаси процессуал тартибда ҳужжатлаштирилди.
Шунингдек, Нарпай туманида яшовчи 1969 йилда туғилган Б.Н. ва Пахтачи туманида яшовчи 1986 йилда туғилган Х.Б.лар эса ноқонуний равишда “оҳак” маҳсулотини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди ҳамда ашёвий далиллар (4 дона охак печи, Д-18 мм бўлган жами 48 дона қўлбола “горелкалар”) холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.
Мазкур шахслар табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 440 млн сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳозирда, юқоридаги шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
468views0replies
0

Изоҳлар