Излаш
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонлик спортчи қиз оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Грецияда бўлаётган Жаҳон чемпионатида Турсуной Жабборова даст кўтариш ва силтаб кўтаришда 238 кг натижа билан олтин медалга сазовор бўлди.

469views0replies
0

Спортни ривожлантириш вазирлиги

Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -87 кг вазн тоифасида Турсуной Жабборова даст кўтариш ва силтаб кўтариш машқида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Даст кўтариш машқида Жабборова илк чиқишининг ўзида 101 кг, шундан сўнг 105 ва 109 кг тошни кўтариб, яққол пешқадамга айланди.
Силтаб кўтариш машқида эса Турсуной 129 кг натижаси билан рақибларидан бир бош устунлигини яна бир бор исботлади ва олтин медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, иккикураш натижасига кўра, Турсуной 238 кг натижа билан Жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди ва терма жамоа ҳисобига учта олтин медал қўшиб қўйди.
Маълумот учун, бугун ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 5та олтин медал ва битта кумуш медални қўлга киритди.
469views0replies
0

Изоҳлар