Излаш
RUUZ

Жамият

Шавкат Мирзиёевнинг сурати туширилган олтин тангалар муомалага чиқарилгани рад этилди

Марказий банк интернетда тарқалган олтин тангалар ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

420views0replies
1

Ижтимоий тармоқ

Ижтимоий тармоқларда Шавкат Мирзиёевнинг сурати туширилган олтин тангалар муомалага чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Марказий банк мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Марказий банки томонидан юбилей саналари, тарихий ва замонавий даврнинг муҳим воқеаларига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар муомалага чиқарилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар Марказий банкнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиб келинади.
"Бугунги кунда Марказий банк томонидан президент шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотлар муомалага чиқарилмаганини билдирамиз", - дейилади муносабатда.
420views0replies
1

Изоҳлар